13:43 26 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Жамият
Ҳавола олиш
364 0 0

Янги поезда Москвадан "Қорақалпоғистон" бекатигача икки кунда етиб боради.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Тошкент-Москва йўналишидаги янги поезд қатнови 2018-йилнинг 14 декабр санасидан бошлаб йўлга қўйилади. Ушбу поезд Қорақалпоғистон ҳудуди орқали ҳаракат қилади, деб  хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллар” матбуот хизмати.

Россия темир йўллари брон қилиш тизимида “Москва - Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича чипта харид  қилиш мумкин. Плацкарт вагондаги чипта нархи 9 394 рублдан, купе вагон нархи эса 13 518 рублдан бошланади.

Поезд Қозон вокзалидан сешанба кунлари йўлга чиқади ва Қорақалпоғистон станциясига икки кунда етиб келади.  "Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси Ўзбекистоннинг шимоли - ғарбида Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳридан 101 км масофда жойлашган.

Бир неча кун олдин "Ўзбекистон темир йўллари"  ушбу йилнинг 8-декабридан Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатновини йўлга қўйганини хабар қилган эдик. 

 

Асосий мавзулар