Декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошади

© Sputnik / Яков Андреев / Медиабанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи в Томской области
Монтаж вышек сотовой связи в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда мутахассислар техник ишларини тугатишмоқда. Фойдаланувчилар интернет тезлиги ошганини декабрь ойининг бошидан сезишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда декабрь ойидан бошлаб интернет тезлиги 10 баробарга оширилади, деб хабар қилди ЎзА.

“Шу йилнинг 1 декабрь санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан Президент айтганидек, 10 баробарга оширилади. Ҳозирда техник ишлар якунига етказилмоқда. Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларда интернет 10 баробарга тезлашиши қайд этилган,” – дейилган хабарда “Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камоловнинг сўзларига асосан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Парламентга қилган Мурожаатномасида  2018 йилда интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилиши айтганди.

Статистика маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 % уяли алоқа ва уяли интернет билан таъминланган холос. 2025 йилга келиб уяли алоқа операторлари Ўзбекистонда 5G тижорат тармоғини ишга туширишни режалаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0