“Ўзбектелеком” интернет тезлиги қандай оширилишини айтиб берди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПучок оптического волокна
Пучок оптического волокна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет тезлигини ошириш учун Республикага 20 дан ортиқ хорижий мутахассислар таклиф қилинган, юзлаб километр оптик толали тармоқлар қурилган.

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси Ўзбекистонда Интернет тезлиги кай тариқа 10 баробарга ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Sputnik мухбирининг ушбу мазмундаги саволига компания вакили, тушуниш осон бўлиши учун, қуйидаги тарзда жавоб берди. 

"Тасаввур қилинг, олдин битта 200талик труба бўлган бўлса, ҳозир унинг ёнига яна бир нечта ана шундай трубалар қўшилади", - деди "Ўзбектелеком" вакили. 

Компания хабарида айтилишига кўра 2018 йил бошида ташқи Интернет – каналларига уланиш фақат иккита халқаро боғлама орқали амалга оширилган ва йил бошида ушбу боғламалар ўз маҳсулдорлигининг юқори чегарасига етган.

Сетевое оборудование - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йил охирига қадар интернет тезлиги 10 баравар ошади

“Ўтган 10 ой мобайнида, «Ўзбектелеком » АК да зарур такомиллашиш ишлари тизимли таҳлил қилинди, керакли ускуналар сотиб олинди, дастурлар ишлаб чиқилди ва ташқи канал имкониятларини кенгайтириш ва провайдерлар, операторлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернет тармоғига чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди”, - дейилган хабарда.

Ушбу йилнинг апрел ойида Ўзбекистонда интернет тезлиги 160 Гигабитдан 1,2 Терабитга ошиши хабар қилинган эди. Ушбу мақсадда “Ўзбектелеком” Республикага 35 га яқин юқори малакали хорижий мутахассисларни таклиф қилган, 2 минг  километр оптик толалари тармоқлар қуриши айтилган эди. 

Монтаж вышек сотовой связи в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбектелеком" Қирғизистон орқали қўшимча Интернет каналга уланди

Ундан ташқари август ойида Ўзбекистон Қирғизистон орқали қўшимча халқаро интернет каналига уланиши ҳақида ҳам хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Интернет тезлиги билан боғлик жиддий ўзгаришлар Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 9 январдаги нутқидан бошланган эди. Унда президент Ўзбекистонда Интернет тармоғига уланиш нархини пасайтириш, шунингдек, уланиш тезлигини ошириш, 2020-йилгача МДҲ мамлакатлари даражасига етказиш топшириғини берган эди.

Янгиликлар лентаси
0