02:36 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64

Россияда “колбаса солиғи” киритилиши мумкин

© Sputnik / Виталий Аньков
Жамият
Ҳавола олиш
51410

Колбаса ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотларига солиқ киритилиши оқибатида уларнинг нархи 30 %га ошиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Россия Ҳукумати ҳузуридаги экспертлар кенгаши мамлакатда колбаса маҳсулотларига қўшимча солиқ киритишни таклиф қилмоқда, деб ёзади Известия нашри.

Мутахассислар фикрига кўра, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари таркибида канцироген моддалар жуда кўп бўлиб, улар саратон касаллиги келиб чиқиш эҳтимолини оширади. Статистикага кўра, қайта ишланган қизил гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида дунёда ҳар йили 2,4 миллиона киши вафот этар экан.

Экспертлар кенгаши фикрига кўра, ушбу чора россияликларнинг соғлиғини яхшилашга, умрини узайтиришга ҳамда соғлом озиқ-овқат маҳслотларининг арзонлашишига олиб келиши керак.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаган ва колбаса ишлаб чиқарувчиларидан йиғиб олинган маблағлар аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилишини хабар қилган.

Колбаса маҳсулотларига киритиладиган қўшимча  акциз солиғи 1 килограммдан 160 рубль миқдорида белгиланиши мумкин. Харидорлар учун , бу колбаса нархи ўртача 30 %га ошади дегани.

Асосий мавзулар