ИИБ ходимлари метро бекатларига кириш жойида навбатчилик қилмайди

Oбуна бўлиш
Айни дамда Тошкент метрополитенининг уч бекатида ИИБ ходимлари навбатчилиги тўхтатилган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Тошкентда ички ишлар ходимлари метро бекатларига кириш жойида навбатчилик қилмайди, деб хабар қилмоқда uz24.uz нашри Ички Ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосан.

“Айни дамда ИИБ ходимлари “Узбекистон”, “Миллий бог” ва “Машиносозлар” бекатлари ташқарисида навбатчиликни тўхтатишган. Кейинчалин барча бекатлар ташқарисида навбатчилик тўхтатилади, лекин метронинг ички бекатларида навбатчилик давом этади”,  - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар хавфсизлик мақсадида Тошкент метрополитенига кириш жойида  ва метро ичида барча йўловчиларнинг сумкалари текширилар эди.

Янгиликлар лентаси
0