04:11 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
25511

Ёшлар бу борада ўзларининг ва ўз тенгдошларининг бошидан ўтган тажриба ҳақида гапирдилар.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентда бир гуруҳ ёшлар ЮНИCEФ ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Ёшлар билан мулоқот" тадбирида иштирок этди. Учрашувда ёшлар гендер асосидаги зўравонлик ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Ёшлар ўзларининг ва ўз тенгдошларининг бошидан ўтган тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди. ЮНИСЕФ хабарига асосан.

Сўзга чиққанларнинг барчаси гендер асосидаги зўравонлик бутун дунёда, жумладан  Ўзбекистонда қизлар ва ёш аёлларга бўлган салбий таъсири кўрсатишини таъкидладилар.

“Глобал тадқиқотлар қизлар ва аёлларга қарши зўравонлик барча жамиятларда мавжуд эканлигини исботлади. Кўпчилик одамлар зўравонликни муқаррар деб қабул қилади. Кўпинча зўравонлик ҳодисалари ҳақида қўрқув ва уялиш сабабли хабар қилинмайди," - деди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.

Эслатиб ўтамиз, зўравонликка дучор бўлган ва унинг гувоҳи бўлган аёллар 1146 ишонч рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда зўровонлик қурбони бўлган аёлларга руҳий, ҳуқуқий, ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи 130 дан ортиқ марказлар барпо этилган. Аёллар яшаши учун керакли шарт-шароитлар марказ учун ажратилган биноларда ташкил қилинган.

Асосий мавзулар