16:33 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
220 0 0

Мобил лабобратория бир суткада 500 дан 3 мингтагача заҳарланган сув, ҳаво, овқат ва биоматериаллар намуналарини текшириш имкониятига эга.

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Россия Истеъмол назорати қўмитаси раҳбари Анна Попова Ўзбекистонга эпидемияга қарши мобил лабораторияларни топширди, деб хабар қилмоқда "Халқ сўзи".

Ушбу, Россияда ишлаб чиқилган, эпидемияга қарши мажмуалар ўз имкониятларига кўра дунёда тенги йўқ ҳисобланади. Мобил лаборатория 24 соат ичида дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилиши мумкин. Мобил лабобратория 6та мажмуадан ташкил топган бўлиб бир сутка ичида 500 дан 3 мингтагача хавфли вирусларни, сув, ҳаво ва овқат ҳамда заҳаранган биоматериаллар намуналарини текшириш имкониятига эга. Мажмуада 35 киши ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида Россия Ўзбекистонга мобил микробилогик лаборатория совға қилган эди. Роспотребнадзор хабарига кўра охирги уч йил ичида Россия МДҲ мамлакатларига 12та мобил эпидемиологик лабораториялар етказиб берган. Россия шунингдек мобил лабораторияларни Гвинея ва Монголияга ҳам етказиб берган.

 

Асосий мавзулар