Ўзбекистон ҳаво йўллари 50%лик чегирмалар эълон қилди

© Пресс-служба "Узбекистон хаво йуллари"Boeing для "Узбекистон хаво йуллари"
Boeing для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳаво йўллари 2018 йил 30 декабрдан янги йилнинг 3 январигача барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январигача Янги йил байрами муносабати билан барча ички рейслар учун чегирмалар эълон қилди.

Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
Туризм қўмитаси “Ҳаво йўллари”ни бир неча компанияга бўлишни таклиф қилди

Байрам чегирмалари: Индивидуал (бир киши) йўловчиларга — 30%;

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси тегишли ўқув муассасалари тингловчилари, сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб, коллежлар, лицейлар ўқувчилари ва университетларнинг талабалари учун — 40%;

Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) — 50%;

Пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга — 50%;

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, Фронт ортидаги фидокорона меҳнати учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун — 50%;

Чернобил АЭСи фалокати оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар — 50%.

Янгиликлар лентаси
0