05:58 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Прохожие во время снегопада

Ўзбекистонда “Яндекс. Об-ҳаво” хизмати ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

© Sputnik / Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
791 0 0

Бундан аввал республикада “Яндекс. Махалла” ва “Яндекс. Такси” хизматлари ишга тушганди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. “Яндекс. Об-ҳаво” хизмати Ўзбекистонда ёғингарчиликлар харитасини кўрсатишни бошлади.

Харитада қаерда яқин вақтда қор ёки ёмғир ёғиши бошланиши мумкинлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга, ўзбекистонликлар ёмғир шаҳар марказида ёки фақат чекка ҳудудида бўлишини билиб олишлари мумкин.

Ёғингарчиликлар башорати икки соат олдин 10 дақиқа интервал билан тақдим этилади: 10-20-30 дақиқада қаерда ёғингарчиликлар бўлишини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, хизматда фойдаланувчиларни “20 дақиқа ичида қор ёғиши бошланади” ёки “Яқин соат ичида кучли ёмғир тугамайди” деган огоҳлантиришларни ҳам бериш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида “Яндекс” компанияси Ўзбекистонда яна бир хизмати - “Яндекс.Махалла”ни ишга тушурганди.

Асосий мавзулар