Ўзбекистон паспортининг "кучи" ошмоқда

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар қаторига қуйидагилар қўшилди: Куба, Кот д-Ивуар, Габон, Эфиопия, Таиланд, Тожикистон, Руанда, Қатар ва Мъянма. 

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида Ўзбекистон паспорти беш поғона юқорига кўтарилди, деб хабар қилмоқда Passport Index. 2017 йилда 73 ўринда бўлган Ўзбекистон паспорти бу йил 68 ўринга кўтарилган. 

Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони 63 тага етган. Ўтган йил ушбу кўрсатгич 54та мамлакатни ташкил қилар эди. Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар қаторига қўйидагилар қўшилган: Куба, Кот д-Ивуар, Габон, Эфиопия, Таиланд, Тожикистон, Руанда, Қатар ва Мъянма. 

Passport Index маълумотига кўра, 2018 йилда энг кучли паспорт – Бирлашган Араб амирликларига қарашли. Ушбу мамлакат фуқаролари 167 та мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Иккинчи ўринда – Сингапур ва Германия. Ушбу мамлакат фуқаролари 166 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Энг сўнгги ўринда эса – Афғонистон. Ушбу мамлакат фуқаролари 29 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0