Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади – Александр Васильев

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишДевушки мусульманки, архивное фото
Девушки мусульманки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мода эксперти Александр Васильев Россияда келажакда мусулмонча услубдаги рўмоллар мода бўлишини башорат қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Келдажакда аёллар жон-жон деб рўмол ўраб юрадиган бўлади, дейди Россиялик мода эксперти ва мода тарихчиси, санъатшунос Александр Васильев.

“Бугун исталган модалар сайтининг очсангиз, янги йил учун энг оммавий маслаҳат - қандай қилиб рўмол ўраш. Мен буни беш йил олдин башорат қилгандим. Ўшанда менга – биз барбир рўмолда юрмаймиз дейишганди. Мен эса – жон деб рўмол ўраб юрасизлар дегандим. Мусулмонлар кўп бўлган малакатда эртами-кечми шундай услуб мода бўлиши аниқ. Россияда эса мусулмонлар кўп”, - дейди Васильев.

Эслатиб ўтамиз, Александр Васильев Россиянинг “Биринчи канали”ида “Модный приговор” телекўрсатувини олиб боради. Васильев ҳар доим Ўзбекистонда ишлаб чиқилган анъанавий матолар, кийимларни жуда юқори баҳолайди. Ундан ташқари у ҳар йили мода оламида ишлайдиган бир гуруҳ мутахасисслар билан Ўзбекистонга саёҳат қилади. Сўнгги ташрифларидан бирида биз Васильев Хивада рақсга тушгани ҳақида хабар берган эдик. 

Янгиликлар лентаси
0