23:49 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Сотрудник сервисного центра осуществляет технический осмотр транспортного средства

"Техосмотр" ўтказиш ҳуқуқини олиш учун қандай ускуналарга эга бўлиш керак?

© Sputnik / Константин Чалабов
Жамият
Ҳавола олиш
146 0 0

ИИББ автосервис вакилларини "техосмотр" ўтказиш ҳуқуқини олишга бағишланган семинарга таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси автомобилларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган юридик шахсларни автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини олишга бағишланган семинарга таклиф қилди.

Хабарда айтилишига кўра, cеминар 7 декабрь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Меҳр кўчаси, 56 уй манзилида, ИИББ ЙҲХБда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 22 декабрида қабул қилинган 1010 сонли қарорига асосан, 2019 йил 1 январидан Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ вазифаларини тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга топширилиши белгиланган.

Мазкур қарорда айтилишига кўра, “техосмотр” ўтказиш ҳуқуқини олиш учун техник хизмат кўрсатиш станцияси қуйидаги ускуналарга эга бўлиши керак:

  • ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 кг гача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;
  • пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
  • тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;
  • рул бошқарувдаги умумий люфтини ўлчаш приборига;
  • рул бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
  • чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;
  • шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
  • газонализатор - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори;
  • тутун ўлчаш прибори - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш прибори;
  • двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
  • шовқин ўлчаш приборига;
  • ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;
  • компрессорга;
  • қинчали манометрга;
  • зарур компьютер техникасига.

Қарорда, шунингдек айрим техник диагностика воситалари, хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида, универсиал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкинлиги таъкидланган.

Асосий мавзулар