16:07 16 Феврал 2019
Эфир
  • RUB127.67
  • EUR9510.03
  • USD8395.15

GM Uzbekistan Малибу ва Ласеттига чегирма эълон қилди

© GM Uzbekistan
Жамият
Ҳавола олиш
333 0 0

GM Uzbekistan Малибу автомобилига - 9 млн, Ласетти автомообилига – 3,8 млн сўм чегирма эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан GM Uzbekistan бир қатор моделларга байрам чегирмаларини эълон қилди, дейилган компания расмий хабарида.

Фақат 6, 7 ва 8 декабрь кунлари харидорлар республикамизнинг барча дилерлик марказларида GM Uzbekistan автомобилларини қулай шартларда харид қилишлари мумкин. Бунда олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган харидор Chevrolet Malibu автомобили учун 9 061 866 миллион сўмгача, Lacetti учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.

Хабарда шунингдек чегирмалар фақат Chevrolet Malibu ва Chevrolet Lacetti автомобилларига амал қилиши ва автомобиллар сони чегаралангани айтиб ўтилган.

Асосий мавзулар