03:09 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Флаги Узбекистана и Таджикистана

Ўзбекистон ва Тожикистон ахборот соҳасида ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
71 0 0

Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлаларининг биринчи раунди бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари ташқи сиёсий фаолиятни ёритиб бориш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

2018-йилнинг 4-5-декабрь кунлари Душанбе шаҳрида ташқи сиёсий фаолиятни ёритиб бориш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувлар давомида оммавий дипломатия соҳасидаги фаолият бўйича тажриба алмашилди, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳар томонлама ривожланаётган алоқалари нуқтайи назаридан икки давлат ахборот тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

“Кейинги маслаҳатлашувлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурига мувофиқ 2019-йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат раҳбарлари барча соҳаларда яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алоқаларни кенгайтириш тўғрисида келишиб олган эдилар, жумладан, ахборот соҳасида. Бугунги кунга келиб томонлар ўртасида келишилган шартномалар бажарилиб, ўз самарасини бермоқда. Тожикистон Ўзбекистонга жорий  йилнинг апрель-сентябрь ойлари давомида қарийиб 1,4 миллиард кВт/с электр энергия етказиб берганини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.

Асосий мавзулар