03:30 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Принятие военной присяги

Ҳарбий хизматга чақирув баҳор ойларига кўчирилиши мумкин

Служба национальной безопасности Республики Узбекистан
Жамият
Ҳавола олиш
252 0 0

Депутатлар ҳарбий хизматдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратишни таклиф қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Кеча, 5 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг президент Шавкат Мирзиёев белгилаб берган мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш бўйича устувор йўналишлардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Олий Мажлиси матбуот хизмати.

Мажлисда хусусан, ҳарбий хизматга чақирувни баҳор ойларига кўчириш, ҳарбий хизматга чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ишга кафолатли жойлаш, ҳарбий таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратиш каби масалаларнинг ташкилий-ҳуқуқий ечимини ишлаб чиқиш, шу мақсадда қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.   

Шунингдек, ўтган давр мобайнида янгиланган Мудофаа доктринаси, Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш бўйича президент фармон ва қарорлари ижроси бўйича Мудофаа вазири ўринбосарининг ахбороти эшитилди.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар президент томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда парламент аъзоларининг роли, шу жумладан, ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш, депутатларнинг ҳарбий хизматчилар билан мунтазам мулоқотини йўлга қўйиш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда депутатлик корпуси имкониятларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Асосий мавзулар