20:46 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Тошкент - Туркистон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

© Фото: пресс-служба акимата Туркестанской области
Жамият
Ҳавола олиш
132 0 0

Тошкентдан Туркистонгача 6 соату 40 дақиқада бориш мумкин. Йўл кира нархи 50 минг сўмни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 декабрдан бошлаб "Тошкент - Туркистон" йўналишида яна битта янги халқаро автобус қатновини йўлга қўйди, деб хабар қилди Туркистон вилояти акимати матбуот хизмати.

Мазкур қарор савдо-иқтисодий ва туристлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур халқаро автобус йўналишида Ўзбекистон томондан “Ўзавтотранс сервис” масъулияти чекланган жамияти ва Қозоғистон Республикаси томонидан “Бақдаулет Сервис” компанияси фаолият кўрсатади.
“Туркистон – Тошкент – Туркистон” халқаро автобус йўналиши масофаси 335 километр бўлиб, йўлга сарфланадиган вақт 6 соат 40 дақиқани ташкил этади.

Икки йўналишда ҳар куни иккита автобус ҳаракат қилади. Автобуслар Туркистондан (“Олтин Ўрда” автовокзалидан) – соат 07:00да, Тошкентдан эса (“Тошкент автовокзалидан) соат 08:00 да  йўлга чиқади.

Техник танаффус – 30 дақиқа. Йўналиш бўйича йўл кира нархи тарифи Ўзбекистон пул бирлигида 50 минг сўм, Қозоғистон пул бирлигида 2 минг тенге этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, охирги йил давомида Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар орасида ўндан ортиқ халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди. Улар орасида Чирчиқ-Олмаота, Тошкент-Хўжанд, Тошкент - Олмаота, Тошкент - Чимкент, Самарқанд - Панжакент, Андижон - Ўш, Тошкент - Нижний Новгород, Термиз - Душанбе, Фарғона - Хўжанд, Тошкент - Бишкек, Фарғона - Ўш, Тошкент - Иссиқ кўл ва бошқалар бор. 

Асосий мавзулар