Ўзбекистон бош консули шахсий телефон рақамини маълум қилди

© Sputnik / Павел ЛисицынГенконсул Узбекистана в Екатеринбурге Абдусалом Хатамов.
Генконсул Узбекистана в Екатеринбурге Абдусалом Хатамов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош консули Абдусалом Ҳатамов Бош консулхонага Ўзбекистон фуқаролари қайси саволлар билан мурожиат қилишлари ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистонликлар Екатеринбургдаги Бош консулхонага кўпроқ ҳужжатларини йўқотиб қўйиш сабабли мурожиат қилишади, деб маълум қилди Екатеринбургдаги Ўзбекистон бош консули Абдусалом Ҳатамов РИА Новостига берган интервьюсида.

Грузчики работают на складе овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Россия компанияси Ўзбекистонда логистика марказини барпо қилади

“Асосан, бу ҳужжатларни йўқотиш қўйиш билан боғлиқ бўлган масалалар. Бир ой давомида 20 тага яқин расмий сўров келиб тушади. Мен уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиб, ватанга қайтиши учун вақтинчалик ҳужжат тайёрлаб бераман. Интернетдаги сайтда барча хоҳловчилар мен билан боғланишлари учун телефон рақамимни қолдирдим”, - деб жавоб берди Ҳатамов бош консулга қайси масалар бўйича кўпроқ мурожиат қилишади, деган саволга.

Бош консулхона жорий йилнинг якуни-келаси йил январь ойида тўлақонли ишга тушиши қўшимча қилди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Екатеринбургда Ўзбекистон бош консуллиги очилганди. Бош консул этиб Абдусалом Ҳатамов тайинланди. Ундан олдин у ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0