16:15 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади

Ўзбекистон президентининг икки йиллик фаолияти натижалари

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
Игорь Николайчук
142220

Махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази етакчи эксперти Игор Николайчук - Sputnik Ўзбекистон учун.

Роппа-роса икки йил олдин, 14 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимида ўз иш фаолиятини бошлади.

Янги давлат етакчисининг икки йиллик фаолияти натижалари ҳақида гапириш жуда ҳам зарур.

Бироқ, бугунги кунда ўқувчиларни расмий ҳукумат маълумотлари билан жалб қилиш қийин, бироқ катта ҳажмли рақамли маълумотларни қайта ишлашга асосланган замонавий таҳлил услубларни қўлласа-чи?

Big data соҳалар кесимида  

Бугунги кунда Big data, медиагеография, сиёсий медиаметрия жуда оммабоп.

Умумлаштирувчи баҳолардан бошлаймиз. Савол: бугунги кунда Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон ментал ҳудудда қандай акс этган?

Ўзбекистон етакчисининг интернет орқали республика сиёсий ҳаётига кириш “кардиограммаси”га қараганда, унинг фуқаролар билан танишиши жуда ҳам фаол бўлган. 

Президент вазифасини бажарувчидан инаугурациягача интернет тармоғидан сўровлар динамикаси президентга ўта катта қизиқиш бўлганлигини кўриш мумкин.

Бу графикда бошидан юқорига қараб кўтарилди.

Центр специальных медиаметрических исследований
График запросов по интернете по словам "Шавкат Мирзиёев"

2017 йил декабрдан 2018 йил августгача бўлган муддатни "Олтин давр" деб айтиш мумкин. Ўзбекистон раҳбарининг ҳаракатлари доимий фуқаролар диққат-марказида бўлди.

Шу йил куз бошидан бери сўровлар сони ўртача камайди, аммо айни пайтда барқарорлашди. 

Шавкат Мирзиёев давлатни тинч ва одатий иш тартибида бошқармоқда.

Ҳар доимгидек, реал сиёсатда, ҳатто етакчининг жуда ҳам машҳурлигига қарамасдан регионал фарқ мавжуд.

Бугунги кунда Мирзиёевнинг машҳурлиги энг максимал даражада қаерда? Андижон вилоятида. Минимал – қўшни Фарғона вилояти. Ўртадаги фарқ сезиларли. Агар президент машҳурлигини биринчи вилоятда бир деб олсак, иккинчи вилоятда бу кўрсаткич 0,14, яъни 7 баравар кам. 

Ушбу маълумотларга изоҳ беришни ўзбек социолог-олимлари ва сиёсатчиларига қўйиб берамиз, чунки бу уларнинг ваколатида.

Мирзиёевнинг машҳурлиги Навоий вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида нисбатан юқори.

Тошкент, Самарқанд, Хоразм вилоятларида камроқ (Андижонда - 1 бўлса, бу ерда эса 0,6), бироқ бу табиий ҳол. Андижон вилояти бу шунчаки баланд ва аномал чўққи бўлган деб тан олиш керак.

Биринчи, иккинчи

Биз Шавкат Мирзиёев ва биринчи президент Ислом Каримов машҳурлик даражасини таққослаш мавзусини четлаб ўта олмаймиз. Каримовнинг тарихдаги роли ҳақида фикрлаш бизга эмас, бироқ биринчи президент хотираси Ўзбекистонда мустаҳкам.

Сўнгги бир йил давомида иккинчи ва биринчи президентларнинг машҳурлиги таққосланганда, ўртача натижа 2:1 га тенг эди, бироқ сўнгги уч ой ичида бу кўрсаткич деярли тенглашди.

Социолог олимларни республиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бундай рақамлар фақат хурсанд қилиши мумкин: элиталар зиддияти, ўзаро солиштириш, яқин ўтмиш билан "олди-сотди" қилиш ҳолатлари йўқ. Бу ерда Мирзиёев, албатта, сиёсий очко олди.

Жаҳонда машҳурлик

Албатта, ҳаммани Мирзиёев жаҳон ахборот оламида қандай "акс эттирилгани" қизиқтиради.

Биринчидан, жуда мураккаб бир шаклда кўрсатилган рақамлар сиёсатчининг минтақада машҳурлиги ёки сиёсатчи айнан қаерда машҳурликка эришганини кўрсатиб бериши мумкин.

Бу аслида, ташқи сиёсат йўналишлари векторларининг рейтингидир. 

"Минтақавий машҳурлик" – бу минтақа, ушбу минтақага келган барча натижаларининг улушига бўлинган ҳолда, бу сўзлар бўйича минтақаларда иштирок этган улушидир.

Агар сўз ёки ибора 1 дан ортиқ бўлса, демак бу минтақада қизиқиш юқори эканлигини англатади, 1 дан кам бўлса – қизиқиш кам.

Рейтинг Давлат Мирзиёев
1 Ўзбекистон 118,91
2 Тожикистон 14,07
3 Корея Республикаси 9,74
4 Хитой 7,73
5 Япония 6,51
6 МДҲ бўйича умуман 5,11
7 АҚШ 4,58
8 Қирғизистон 4,36
9 Туркманистон 2,64
10 Украина 1,64
11 Қозоғистон 0,98
12 Россия 0,60
13 Германия 0,32
14 Беларус 0,03

Шавкат Мирзиёевга Тожикистон билан алоқалар ва Осиё-Тинч океани минтақасида иқтисодий ҳомийларни қидириш устувор аҳамиятни касб этади.

Айтганча, биз ҳисоб-китоб ва услубларга унча ишонмайдиганларни ишонтиришга ҳаракат қиламиз.

Ўзбек-беларус алоқалари рақамларда нисбатан кам бўлганлигига эътибор қаратамиз. Бироқ вазият ҳозир ўзгариб бормоқда.

Ўзбекистон элчиси Носиржон Юсупов 28 ноябрда Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Президент давлатлар ўртасида муносабатлар фаол равишда ривожланаётганлигини ҳақида кўп гапирди. У аввалги "бир ярим ва икки ўн йиллик давомида ҳамкорлик ривожлантиши борасида қарздорлик борлигини" очиқчасига таъкидлади.

Беларус президенти Ўзбекистон президентини унга қулай бўлган вақтда Беларусга ташриф буюришини кутишаётганлигини маълум қилди.

Терроризм, коррупция, инсон ҳуқуқлари

Тадқиқотимизда энг мураккаб бўлган нарса бу - Шавкат Мирзиёев президентлигида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мавзуларни топиш қийин бўлди.

Ахборот маконида терроризм каби кучли салбий ахборот қатлами мавжуд.

Бу мавзу Шимолий Кавказ республикада ўта долзарб. У Тожикистонда ҳам жамият диққат марказида. Ўзбекистонда бу муаммо долзарблиги нисбатан камроқ, тўғриси, бу сўнгги охирги ойлар маълумотларига қараганда.

Агар охирги беш йилни олганда, терроризм таҳдиди минтақада: Тожикистон – 1,0; Қирғизистон – 0,86; Қозоғистон – 0,72; Ўзбекистон – 0,71; Россия – 0,39.  Ўзбекистоннинг янги президенти билан муаммонинг долзарблиги сезиларли даражада камайди.

Яна бир масала – коррупция. Сўнгги беш йилда: Қирғизистон – 1,0; Тожикистон – 0,72; Қозоғистон – 0,56; Ўзбекистон – 0,42; Беларусь – 0,35. Сўнгги йил маълумотлари билан таққослаганда Ўзбекистон учун бу индекс 0,60 га ошганлигини тан оламиз.

Бу ерда президентнинг ички сиёсатидаги айрим хусусиятлари ҳақида гапириш мумкин.

Ниҳоят, инсон ҳуқуқлари масаласи: сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон учун бу сўров мўтадил бўлди: 0,38. Биринчи ўринда Қирғизистон – 1,0, Россия – 0,79. Шу йил якунига келиб бу индекс – 0,28 гача камайди. Бу мавзу ўзбекистонликларга қизиқ эмас. Бу мавзу ўзбек халқига доим ташқаридан келган.

Президент Мирзиёевнинг биринчи икки йиллик фаолияти якунларини космонавтлар шундай айтган бўларди: “63 миллион 72 минг сония... парвоз яхши!”.

Асосий мавзулар