01:10 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Обид Асомов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов вафот этди

© Международный пресс-клуб.
Жамият
Ҳавола олиш
3993 0 0

Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этди. Бу хабар "Ўзбекконцерт" давлат уюшмасида тасдиқланди.

Хонанда Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида "Hudo rahmat qilsin. Joylari jannatda bo’lsin" деб пост ёзган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Райхон Ганиева (@rayhonganieva)

Эслатиб ўтамиз, Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган.

1993 йилда "Обид-А" театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган. 

2006 йилдан Россия телевидениеси "Россия-1" телеканалининг "Эгри ойна" ("Кривое зеркало") ҳажвий кўрсатувида қатнашиб келган. Шундан сўнг, Обид Асомов бир неча йил давомида Ўзбекистон телевидениесида кўринмади. 

2018 йил 24 май куни Обид Асомов Ўзбекфильм қошидаги "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директори этиб тайинланганди.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳумнинг оила-азоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Асосий мавзулар