13:44 23 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Зафар Ҳошимов

Ўзбекистонда тадбиркор бўлиш осонми

© Fb
Жамият
Ҳавола олиш
1057 0 0

Ўзбекистонда тадбиркор бўлиш учун қандай хусусиятларга эга бўлиш кераклига ҳақида, Зафар Ҳошимов мулоҳазалари.

ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. “Корзинка” супермарткетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Ўзбекистонда тадбиркор бўлиш учун қандай хусусиятларга эга бўлиш кераклиги ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 

- Бизда тадбиркор бўлиш жуда осон. Бунинг учун атиги қуйидаги сифатларни ўзида мужассам қилиш кифоя, холос, - деб ёзади Ҳошимов ўзининг телеграм каналида.  

1) Мақсад сари интилувчан

2) Ўта қизиқувчан

3) Ўзига ишонган

4) Шароитларга тез мослашувчан

5) Устомон

6) Позитив

7) Амбицияли

8) Аниқ фикр, илм ва тасаввурга эга

9) Ишончли

10) Сабрли

11) Фақат ўз кучига суянадиган

12) Дадил

13) Дунё бир камлигини англаган

14) Кечиримли

15) Яратувчан

16) Сонияларда қарор қабул қила оладиган

Ва ниҳоят, - дея ҳазиломуз қўшиб қуйган :

17) Янги йилдан бошлаб, яъни икки ҳафтадан сўнг қай тарзда ва қандай солиқлар тўлаши кераклигини билмасада, келажак режаларини туза оладиган.

Кўрдингизми, тадбиркор бўлиш жуда осон, демадимми? ...

Албатта, ушбу рўйхатнинг сўнгги пункти бугунги кунда Ўзбекистондаги кўплаб тадбиркорларни қизиқтирмоқда. Бир неча ой олдин Ўзбекистонда солиқ кодексининг бутунлай янги концепцияси ишлаб чиқарилган эди, лекин у ҳанузгача қабул қилинмаган. Сабаб - Ҳукумат ва Парламент янги солиқ кодекси борасида ҳалигача ягона хулосага келишгани йўқ. 

Асосий мавзулар