Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони ортмоқда

© SputnikПаспорт РФ
Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия фуқаролигини олган шахслар сони ортди. Бироқ миграция рўйхатидан ўтган шахслар сони ўтган йилга нисбатан камайди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Россия фуқаролигини олган хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар сони шу йилда 4 фоизга ўсди ва 239 мингдан ортиқ кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

2018 йил январь-ноябрь ойларида 239 мингдан ортиқ киши Россия фуқаролигига эга бўлди. Бу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 4 фоизга кўпроқ. Чунки ўтган йил 229,6 минг киши Россия фуқаролигини олган эди.

Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўн беш нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

2018 йилда қарийб 16,5 миллион киши миграция рўйхатига қўйилган. Бу кўрсатгич эса ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 11,5 фоизга кам.

2018 йилда хорижликларга берилган визалар сони ҳам ошди. Январдан ноябрь ойигача бўлган вақт мобайнида хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга қарийб 282 мингта виза берилган. Ушбу кўрсатгич 2017 йилнинг шу вақтида қарийб 274 мингтага етган эди.

РИА Новости хабарига кўра, Мигрантлар федерацияси Россияга асосан МДҲ фуқаролари келишини маълум қилган. Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Украина фуқаролари Россияга келиши бўйича етакчилик қилишади.

Янгиликлар лентаси
0