17:02 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04

Европа ва Осиё чегарасидаги олийгоҳ: ўзбекистонликлар учун янги ўқув дастурлар тайёрланди

Пресс служба Южно-Уральского государственного университета
Жамият
Ҳавола олиш
201 0 0

Жанубий Урал давлат университети Челябинск шаҳрида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Жанубий Урал давлат университети Россиянинг Европа ва Осиё қисмида, Челябинск шаҳрида жойлашган. Қулай жойлашув ва яхши таълим сифати туфайли бугунги кунда университетда 52 та давлатдан келган икки мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистонлик талабалар ўртасида қандай йўналишлар оммабоп бўлмоқда? Халқаро меҳнат бозорида университет битирувчилари ўз ўрнини топишмоқдами?

Бу саволларга Жанубий Урал давлат университети халқаро фаолияти бўйича проректор Ольга Ярошенко Sputnik мухбирига жавоб берди.

- Бугунги кунда университетда Марказий Осиёдан, хусусан Ўзбекистондан нечта талаба таҳсил олмоқда? Улар қандай тайёргарлик йўналишларини танлашган?

- университетимизда Марказий Осиёдан кўпчилик талабалар таҳсил олмоқда, хусусан Ўзбекистондан 130 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Хорижий абитуриентлар турли йўналишларни танлашади. Кўп ҳолатларда танлов абитуриентларнинг улар келган давлатларининг иқтисодиёти ва университетдаги бюджет ўринларига боғлиқ.  

Пресс служба Южно-Уральского государственного университета
Студенты Южно-Уральского государственного университета

- Университетда хорижий талабалар билан ишлашда нимага эътибор қаратилган?

- Албатта, бизга ўқиш учун келган талабалар учун масъулиятни ҳис қиламиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – улар нафақат университетга кириши, шунингдек уни муваффақиятли бириши жуда муҳим.

Биз хорижий тинловчиларни албатта аэропортда кутиб оламиз. Ётоқхонага жойлашишга ёрдам берамиз. Марказимиз янги келган тингловчиларга нотаниш вазиятга мослашишга ёрдам беради. Ҳар бир биринчи курс талабасига шу давлатдан келган юқори курс талабаси бириктирилади. Тингловчиларимизга шаҳарни кўрсатамиз. Керакли нарсалар билан таъминлаймиз. Улар учун миграция сиёсати ва Россияда бўлиш қоидаларини тушунтириш бўйича “ахборот кунлари”ни ташкил қиламиз.

Бундан ташқари, биз қобилиятли спортчиларни танлаб, уларни Спорт, туризм институтига машқ қилиш учун юборамиз. Масалан, талабалар ўртасида эркин кураш жуда оммалашган, бизда спорт усталари бор.

Университетда хорижий талабалар уюшмаси бор, унинг таркибига барча давлат вакиллари киради.

Уларда турли давлатлардан келган вакиллари билан мулоқот қилиш имконияти бор.

Россия тингловчилари билан нафақат ўқув машғулотларда, балки биргаликдаги фаолият давомида рус тилини ўрганишлари мумкин.

- Абитуриентларга қандай талаблар бор (тил билиш даражаси, умумий тайёргарлик, олипиадаларда иштирок этиш)?

- Афсуски, олимпиадаларда иштирок этиш хорижий фуқаролар учун ҳисобга олинмайди. Ўзбекистонлик талабалар тест топширишади. Унда рус тили ва танланган йўналишга қараб физика, кимё ёки математика фанларидан синов топширишади.

- Университет битирувчилари жаҳон меҳнат бозорида ўз ўринларини топишадими?

- Жаҳонда 200 мингдан ортиқ университетлар бор. Уларнинг биринчи мингталикка кирганлигимиздан фаҳрланамиз. Жанубий Урал давлат университетида таълим олган талабалар нафақат Россияда, балки жаҳон меҳнат бозорида ўз ўринларини топишмоқда.

Бизда лойиҳа таълими фаол амалга оширилмоқда. Талабаларимизда жаҳон стандарларига жавоб берадиган лабороторияларда ишлаш имконияти мавжуд. Келгусида янгиларини очишни режалаштирганмиз.

Талабаларимиз турли давлатлардан келган тингловчилар билан таҳсил олишади, улар инглиз тилини яхшилаб ўрганиб олиши мумкин.

Бизда хорижий ўқитувчилар ишлашмоқда, халқаро лабораторияларга жаҳон мавқеидаги профессорлар раҳбарлик қилишмоқда.

Бундан ташқари, талабаларимиз инглиз тилида сўзлашувчи ўқитувчилари билан ўқув машғулот ўтказишлари мумкин. Бу ҳаммаси юқори даражадаги тайёргарлик ҳақида далолат беради.

Европа ва Осиё чегарасида жойлашган университет икки қитъа қадриятларини сақлаб қоламиз ва талабаларимизга Европа ва Осиё меҳнат бозорида талабга жавоб берадиган таълимни берамиз.

Асосий мавзулар