Мирзиёев Касаба уюшмасининг фахрий олтин нишони билан тақдирланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатларнинг касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси (ВКП) Ижроия қўмитасининг сайёр йиғилишида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси аъзолигига қабул қилинди, деб хабар қилди касабанинг матбуот хизмати.

Йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ижроия қўмитаси раҳбарлари ва аъзолари, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатларнинг касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Осиёда йил одами деб эълон қилинди

“Қайд этиб ўтиш лозимки, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши МДҲ, шунингдек халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда БМТнинг ихтисослаштирилган ташкилотларида Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилишда мазкур ташкилот, шунингдек, унга аъзо бўлган халқаро тармоқ касаба уюшмалари бирлашмалари томонидан қўллаб- қувватланиш имкониятини яратади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, умуммиллий миқёсда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари нуфузини ошириш борасидаги улкан  ҳиссаси учун президент Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” Фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб қувватланиб, қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0