20:27 05 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Работа такси в Москве

Ҳайдовчи-мигрантлар Россия қонунчилигида талабчанлик кучайишига тайёр бўлишлари керак

© Sputnik / Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
340 0 0

Агар мигрант Россияда такси ҳайдовчиси сифатида ишламоқчи бўлса, у Россия фуқаролиги ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши шарт, деб ҳисоблайди “Таксист” Касаба кенгаши раҳбари.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Россия депутатлари 2019 йилда йўловчи ташувчи тўғрисидаги қонунга чет эл фуқароларига Россияда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни таъқиқловчи ўзгартиришларни киритишни режалаштиришмоқда.

“Таксист” Касаба кенгаши раиси, Россия Транспорт вазирлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши аъзоси Андрей Попковнинг сўзларига кўра, режалаштирилаётган чора Россия учун зарурдир.

Ҳайдовчи-мигрантларга яна бир йил муҳлат берилди

“Агар чет эллик фуқаро йўловчи ташувчи соҳасида ишламоқчи бўлса, аввал камида Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олсин. Бу мураккаб ва узоқ муддат талаб қиладиган жараён. Чунки бу учун фуқароларнинг ватанига сўров юборилади. У ерда эса турли вазиятлар юзага келиши мумкин – ёки у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлган, ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини бошқа давлатда олган. Бу ҳаммаси осон иш эмас”, - дейди Попков.

Попков сўзларига кўра, касаба қонуний ишлаётган такси ҳайдовчиларга қонунчилик доирасида қайта таълим олишга ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишга ёрдам беришга тайёр. Шу билан бирга у йўловчи ташувчи соҳасидаги қонунларда талабчанлик кучайишига тайёр туриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбекистонда маст ҳайдовчилар алкотестер ёрдамида фош этилади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чет эл фуқароларига 2019 йилда Россияда енгил автомобил ҳайдовчиси бўлиб ишлашга таъқиқ қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

 

Асосий мавзулар