17:19 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Здание Астраханского технического университета

Ўзбекистонда яна бир хорижий олийгоҳнинг филиали очилади

© АГТУ
Жамият
Ҳавола олиш
336 0 0

Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. “Астрахан давлат техника университети (Балиқ хўжалиги, биология ва табиатдан фойдаланиш институти) нинг Тошкент филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва Астрахан давлат техника университетининг Қибрай шаҳрида Астрахан давлат техника университетининг филиалини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш айтилган.

“Филиал Астрахан давлат техника университетининг алоҳида бўлинмаси сифатида кадрларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, бош муассаса билан келишилган ўқитишнинг асосий йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, шу жумладан, илмий-педагог кадрлар тайёрлайди”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Астрахан давлат техника университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Асосий мавзулар