05:31 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
276 0 0

Авария ҳолатига келиб қолган Авиасозлар бозори ўрнида қуриладиган янги савдо мажмуаси ва парковка қиймати 100 миллион долларга етиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Тошкентдаги “Авиасизлар” деҳқон бозори (собиқ Кадышева) ўрнига янги мажмуа – савдо ва маиший хизмат маркази ҳамда парковка қурилади, дейилган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорида.

Яқин орада у ерда йўлларни кенгайтириш ҳамда автомобил парковкаси қуриш ҳам режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларга яқин. У Auto Solution компанияси томонидан амалга оширилади, - дейилган хабарда.

Ҳукумат қарорида айтилишига кўра, айни дамда ушбу жойнинг ҳолати яхши эмас. Бозор биноси авария ҳолатига келиб қолган. Сотувчилар маҳсулотларни ерга қўйиб сотиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Унинг устига, 2018 йилнинг сентябрь ойида бозор директори Яшнобод туман Бош прокуроратура департаменти раҳбарига 550 доллар пора бериш вақти қўлга олинган эди.

Асосий мавзулар