23:40 17 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Грузовые фуры

Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF
Жамият
Ҳавола олиш
94 0 0

Платформа юкларни экспорт-импорт қилишда транспортда ташиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонда халқаро мультимодал транспорт-логистика марказининг электрон платформаси яратилади. Тегишли қарор Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан қабул қилинди.  Томонлар ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Университетнинг матбуот хизмати таъкидлашича, лойиҳада юкларни экспорт-импорт қилишда транспортда ташиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни тезкор ва ўрта муддатли режалаштириш, экспорт-импорт юкларни ташишда транспортда ташиш ва омборга жойлаштиришни қулайлаштириш, транспорт харажатларини қисқартириш, келиштириш ҳисобига етказиб бериш ва омбор операцияларининг самарадорлигини ошириш, логистика жараёнини барча иштирокчиларнинг аниқ ҳисоб-китоблар ва оқилона ҳаракатлар ягона электрон платформасини яратиш кўзда тутилган.

Автомобилда йўловчи ва юк ташиш электрон расмийлаштирилади ˃˃˃

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Ўзавтотранс» агентлиги ходимлари билан биргаликда университет профессор-ўқитувчилари, талабаларни жалб қилган ҳолда платформадан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар, қисқа муддатли ўқиш, малакавий семинарлар, тренинглар, мастер-классларни ташкил этади.

Асосий мавзулар