14:47 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18
Мобильные операторы Мегафон и Билайн

Ўзбекистоннинг алоқа операторлари оммавий спам тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
176 0 0

Тарқалаётган мазкур спам-хабарларда айтилишича, бу бонусни олиш учун хабарни бошқа 20 абонентларга юбориш зарур. Бу хабарлар кўп сонли абонентлар орасида тарқалишга улгурилган.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг етакчи мобиль алоқа компаниялари — Beeline, UMS ва Uzmobile фуқароларни оммавий спам тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Ўзбек телеграф агентлигининг (ЎзТАГ) хабар беришича, SMS, мессенжер ва ижтимоий тармоқлар орқали компания гўё ўз туғилган кунида бепул интернет-трафик ва дақиқалар шаклида бонуслар бераётганлигини ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Тарқалаётган мазкур спам-хабарларда айтилишича, бу бонусни олиш учун хабарни бошқа 20 абонентларга юбориш зарур. Бу хабарлар кўп сонли абонентлар орасида тарқалишга улгурилган.

Компаниялар бу хабар ёлғонлигини маълум қилиб, абонентлардан унга ишонмасликни сўрашди, шунингдек, спам манбасини топиш ва уни бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини айтиб ўтганлар.

Асосий мавзулар