10:25 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Абдуллаев Аламафруз

Мен унинг олдидан 6 соат кетмадим - Тожикистон фуқаросини қутқарган ўзбекистонлик

© Foto : Из личного архива Абдуллаева Аламафруза
Жамият
Ҳавола олиш
130830

Оламафруз вайроналар остидан биринчи бўлиб Тожикистон фуқаросини топиб олади.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев биринчилардан Тожикистон фуқароси Шуҳрат Улфатовни вайроналари остида аниқлаб, уни қутқаришга ёрдам берди.

Оламафруз Sputnik Тожикистонга вайронлар остида қолган фуқароларни қандай чиқариб олганлигини айтиб берди.

Ўзбекистонлик тожикистонликни қутқарди

Абдуллаев 31 декабрда эрта тонгда намоз ўқиш учун уйғонади. Кучли портлаш овозини эшитгач кўчага югуриб чиқади. Рўпарада жойлашган уй подъезди қулаб тушган экан. Ҳеч ўйламасдан 23 ёшли ўзбекистонлик вайроналар томон югуради.

Қаватларнинг бирида у йиғлаётган аёл билан болани кўриб қолади. Оламафруз вайронлар устидан тепага чиқиб, қутқарувчилар келишига қадар пастга тушишга ёрдам берди.

Кейин аёллардан бири ундан учинчи қаватда ўғлини қидиришга ёрдам беришни сўради.

Абдуллаев вайроналарга қайтиб чиқади ва у ерда 26 ёшли тожикистонлик Шуҳрат Ульфатовни вайроналар остида топади.  

“Шуҳратни учинчи қаватда топдим. Унинг оёқлари бетон остида қолганди. Мен ўзим уни чиқара олмадим ва ФВВ ходимлари ёрдамини кутди”, - деди Оламафруз.

Шу вақтда тожикистонлик кўплаб жароҳат олганди.

“Шуҳрат ҳаммасини тушуниб турганди. Бошида бир рус тилида гаплашгандик, кейин у тожик эканлигини билиб олганимдан сўнг, биз тожик тилида гаплашишни бошладик. Унинг оғзидан қон оқаётганди. Мен у билан бирга уйда яна ким бўлганни сўрадим. У хотини болалари билан уйдан чиққанлигини айтади”, - деди у.

Афсуски, кейинчалик Улфатовнинг бутун оиласи портлаш оқибатида ҳалок бўлганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистонлик йигит Шуҳратни тахминан соат 7 да топади. Бироқ, соат 13 да уни вайроналар остидан чиқаришиб, касалхонага олиб боришади. Бу вақт давомида Оламафруз жабрланган фуқаро билан бирга бўлган.

“У жуда хавфли жойда бўлган, шунинг учун қутқарувчилар бетон деворни ёриб ташлашди. Бундай ҳолатда омон қолиш – бу Оллоҳнинг мўжизаси”, - деди Оламафруз.

Кейин Оламафруз қутқарувчилар билан ишни давом эттирди.

“Мен қутқарувчиларга одамларни кўрган жойларни кўрсатдим, кейин биз у ерга чиқдик”, -  деб эслайди Абдуллаев.

Кейинчалик у уйнинг бирида ёнғинни ўчириб, пенсионерни қутқарди.

“Биз яна бир нечта кишини вайроналар остидан чиқардик. Шу куни мен саккиз кишига ёрдам бердим”, - деб қўшимча қилди у.

Абдуллаев Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Термезда коллежни тамомлаган. У Ўзбекистон фуқароси, келиб чиқиши эса тожик, ўзбек ва тожик тилида эркин сўзлаша олади.

Россияга эса саккиз йил олдин келган.

Йигитнинг ёши 23да, қурилишда ишлайди. Бўш вақтида “кудо” спорт тури билан шуғулланади.

Улфатовнинг амакиси Бахтиёр Султонов ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари Оламафрузга миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистонлик йигит эса ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди.

Магнитогорскдаги фожиа

2018 йил 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйларнинг бирининг подъезди ўпирилиб тушди.

Фавқулодда ҳолат юз бергач касалхонага зудлик билан беш нафар жабрланувчи етказилди.

Орадан бир сутка ўтгач, бино вайроналари уюмлари остида 11 ойлик болакай топилди ва у Москвага эвакуация қилинди.

Болакай аҳволи стабил деб баҳоланган ва соғлиғида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Қутқарувчилар эса қўл меҳнати ёрдамида уюмларни текширишда давом этишмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиада 39 нафар киши ҳалок бўлди.

Асосий мавзулар