Лола Каримова бу асарни бир кечада ўқиб тугатган: ўзбек романи таржима қилинди

© IstagramЛола Каримова
Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романи инглиз тилига таржима қилинди.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Каримов Фонди атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилиш ва нашр этиш лойиҳасини амалга оширди.

Лола Каримова-Тилляева на вручении премии The Best Award в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова ЛГБТ-ўсмирларга ёрдам қилувчи ташкилотни қўллаб-қувватлади

Ушбу совғабоп нашрнинг бадиий безак суратлари таниқли ўзбек рассоми Бобур Исмоилов томонидан ишланди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.

“Абдулла Қодирий – ХХ асрнинг атоқли адиби, маърифатпарвари ва публицисти. У 1922 йилда ёзган ‘Ўткан кунлар’ асари билан ўзбек миллий романчилик мактабига асос солди. Мазкур асар ҳақли равишда ўзбек адабиёти дурдонаси дея эътироф этилади. Юксак бадиият намунаси саналган роман бир неча авлод ўзбек китобхонларининг севимли асари бўлиб келаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Таассуфки, ёзувчининг ҳаёти фожиавий якун топди. Машъум қатағон йилларида Қодирий “халқ душмани” деган сохта айблов билан қамоққа олинди ва 1938 йилда қатл этилди”, -  дейилади хабарда.

Лола Каримова-Тиллаева “Ўткан кунлар” романини илк марта ўқиганида асар қандай таассурот қолдиргани билан ўртоқлашди:

“Ўткан кунлар романини илк маротаба қўлга олганим ҳали-ҳамон ёдимда. Асар мени шу қадар ўзига ром этган эдики, уни бир кечада ўқиб тугатган эдим. Ушбу муҳаббат қиссаси мени – ўша кезлар 14 ёшда бўлган ўсмир қизни ўтмиш оламига олиб кирди. Тарихий давр, турфа қаҳрамонлар тақдири, характери ва ҳаёт тарзини юксак ижодий маҳорат билан, батафсил тасвирлаган муаллиф ўз асарига умрбоқийлик бағишлади, келгуси авлодларга ҳам ота-боболари кечмиши билан яқиндан танишиш имконини туҳфа этди”.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva)

“Ушбу совғабоп нашрни теран рамзий маънога эга суратлари билан безаган рассом Бобур Исмоилов ўша давр нафасини етказиб бера олган, деб ўйлайман. Бунинг учун унга алоҳида миннатдорлигимизни изҳор этамиз.

Каримов Фонди кўмаги билан ушбу китоб Ноувеау Monde Editionс номдор француз нашриётида чоп этилди.

Ўзбек адиби романи ўттиздан зиёд бадиий асарни таржима қилган британиялик адабиётшунос ва мутаржим Керол Ермакова томонидан инглиз тилига ўгирилди. Таржимага Жули Уикенден муҳаррирлик қилди.

Памятник первому президенту Узбекистана И. Каримову открыли в Москве  - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова Москвада очилган ёдгорлик ҳақида ўз фикрларини билдирди

Мазкур нашр Абдулла Қодирий ижодий меросини хориж китобхонларига яқиндан таништирса ажаб эмас. Роман хорижлик адабиёт мухлислари кўнглидан ҳам жой олади, деган умиддамиз”, — деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.

Каримов Фонди томонидан романнинг ўзбек тилидаги совғабоп нашри ҳам чоп этилди. Ўзбекистонлик ёшлар томонидан мутолаа қилиниши инобатга олиниб, китоб лотин алифбосида нашр қилинди.

Ўзбекистонлик ва хорижлик адабиёт мухлислари учун ўзига хос туҳфа ҳисобланган мазкур икки нашр Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб тайёрланди.

Amazon интернет-дўконида романни 22 еврога харид қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0