23:39 17 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Чипсы

Қарс-қурс: Ўзбекистонда чипс ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

© Flickr/ stu_spivack
Жамият
Ҳавола олиш
158 0 0

Голландиянинг Kiremko компанияси Ўзбекистонда картошкани етиштириш ва сақлаш бўйича ўқув машғулотлар ўтказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. БЕНИЛЮКС мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ва Голландиянинг Kiremko компанияси вакиллари Ўзбекистонда картошка қайта ишлаш масаласини муҳокама қилишди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Kiremko – дунёда картошка қайта ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания картошка пюре, картошка фри ва чипс ишлаб чиқариш қурилмаларини тайёрлаш ва ўрнатиш ишлари билан шуғулланади.

Шунингдек, хориждаги қўшма корхоналарга техник кўмак беради. Россия, Ҳиндистон ва Хитойда қўшма корхоналарини ташкил қилган.

Голландия компанияси раҳбарияти Ўзбекистон картошка етиштириш уюшмаси билан ҳамкорлик қилишни муҳокама қилиб, Ўзбекистонда картошкани етиштириш ва сақлаш бўйича ўқув машғулотлар ўтказишга  тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда картошкани қайта ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Бир ойда Тошкент умумий овқатланиш тармоқларида 540 тонна картошка фри ва 880 тонна картошка пюре исътемол қилинади.

Асосий мавзулар