14:46 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18
Протекающая кровля в одном из домов в Фергане

Ўзбекистон ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берди

Foto / Богдан Бубняк
Жамият
Ҳавола олиш
1343 0 0

Ҳужжатга кўра, хусусийлаштириш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан амалга оширилади. Ўз ер участкасига эга бўлмоқчи бўлган фуқаролардан, шунингдек, Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда пул тўлаш талаб этилади

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди. Бу ҳақда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент Фармонида айтилган, деб хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Ҳужжатда Ўзбекистонда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан: 

- юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

- жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

- хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;

- жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;

Таъкидланишича, хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.

Асосий мавзулар