“Мозори Шариф – Қобул – Пешавар” темир йўли неча пулга тушади

© Foto, Из личного архива А.КнязеваПограничный "Мост Дружбы" Хайратон-Термез - предмет ностальгии по советско-афганской дружбе
Пограничный Мост Дружбы Хайратон-Термез - предмет ностальгии по советско-афганской дружбе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Афғонистон – Покистон” темир йўли қуриллиши қиймати 5 миллиард долларга баҳоланмоқда.  

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Афғонистон билан Покистонни боғлаб турувчи темир йўл қурилиши қиймати 5 миллиард долларга баҳоланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Ушбу лойиҳа қурилиши қиймати тахминан 5 миллиард долларни ташкил қилади. Бу дастлабки ҳисоб-китоб бўйича, унга ҳали аниқлик киритилиши мумкин”, - деди Ўзбекистон делегацияси вакили Самарқандда бўлиб ўтган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” вазирлар анжуманида.

Ҳабарда айтилишига кўра, “Мозори Шариф – Қобул – Пешавар” темир йўли узунлиги 573 километрни ташкил қилади. Темирйўл таркибида 18 километр кўприклар, умумий узунлиги 70 километр бўлган 7та туннел ҳам бўлади. Янги темирйўлдан йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш мумкин бўлади.

Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон темир йўл қурилишини муҳокама қилади

"Ўзбекистон темир йўллари" хабарига ушбу темир йўл бўйлаб юқори вольтли электр узатиш линияси ҳам қурилиши режалаштирилган. Хусусан, янги линия “Сурхон — Пули-Хумри — Доши — Сурабай — Джлелалабад — Пешавар” йўналиши бўйлаб ўтади ва темирйўлни электрлаштириш имконини беради.

Асосийси, келажакда “Мозори-Шариф — Қобул — Пешавар” темирйўли Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларидан бошланиб, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Европагача бўлган глобал транспорт коридорига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темирйўл компаниялари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда “Мозори-Шариф — Қобул — Пешавар” темирйўли қурилиши бўйича қўшма ишчи гуруҳ ҳамда молиявий консорциум ташкил қилиш ҳавқида келишиб олинган эди.

Ундан ташқари Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида “Мозори Шариф – Шиберган – Маймана – Ҳирот” йўналишида, узунлиги 760 километр бўлган яна бир темирйўл қурилиши ҳақида келишиб олинган эди. Бу йўналиш эса Ўзбекистон юкларини тўғри Эрон портларига олиб чиқиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0