14:57 23 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Автомобиль Chevrolet aveo

Ўзбекистонга ўз “халқ автомобили” керак

© Flickr / loubeat
Жамият
Ҳавола олиш
2168 0 0

Дмитрий Верхотуров, шарқшунос, сиёсатчи, Sputnik Ўзбекистон учун.

Ўзбекистон автомобил саноатида ўзгаришлар кутилмоқда. 2018 йил декабрь ойида “Ўзавтосаноат” АЖ, олдинги келишувларга асосан, General Motors компаниясидан  GM Uzbekistan қўшма корхонасининг энг сўнгги 10% акцияларини сотиб олди.

2019 йилда “Ўзавтосаноат” АЖ Тошкентдаги двигателлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона - GM Powertrain-Uzbekistan акцияларини сотиб олишга қарор қилган. Буни автомобил саноатини миллийлаштириш деб тушуниш керакми ёки янги хорижий ҳамкор топиш истаги деб?

Менимча, ушбу ўзгаришлар ўз маҳсулотини сотиш стратегияси билан боғлиқ.

Ўзбекистон– Корея

Ўзбекистон автосаноатини – ҳач қандай муболағасиз Ўзбекистоннинг ғурури деб айтиши мумкин. Совет иттифоқидан Ўзбекистонга ҳеч қандай автомобил санати мерос бўлиб қолмаган.

Шундай бўлсада, Жанубий Кореянинг Daewoo концерни ёрдамида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида йилга 250  мингта автомбил ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик автомобил заводи қурилди. 1996 йилда ушбу заводда Daewoo Nexia – енгил автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

Ўша вақтларда завод МДҲ давлатлари бозори учун автомобил етказиб беради деб режалаштирилган эди. Дастлабки йилларда завод айнан шу иш билан муваффақиятли шуғулланди ҳам.  

1999 йилда Daewoo банкротга учраганидан сўнг унинг автомобил ишлаб чиқарувчи бўлинмаси АҚШнинг General Motors компанияси ихтиёрига ўтди. Иккинчидан, 2000 йилларда Россияда ҳам бир неча хорижий автомобил брендлар заводлари очилди. Автомобил бозорида рақобат кучайди.

GM билан ҳамкорлик қилиш натижасида Ўзавтосаноат моделлар сонини кенгайтириш ва 2013 йилда Хоразмда йилига 40 минг дона автомобил ишлаб чиқарадинг яна бир завод очишга муваффақ бўлди.

Статистик маълумотларда айтилишига кўра, 2017 йилда компания 140 минг автомобил ишлаб чиқарган бўлса, 2018 йилда 226 мингта автомобил ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунда экспортга 20%га яқин автомобиллар жўнатилмоқда ва унинг ҳажми камайиб бормоқда. Лекин шунга қарамасдан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сони ўсиб бораётганини айтиб ўтиш керак. Бундан компаниянинг ички бозор учун ишлаётганини хулоса қилиш мумкин.

Ички бозор

Албатта Ўзбекистон иқтисоди учун автомобиллар керак. Чунки бугунги кунда Россияда ҳар 1000 кишига 334та, Қозоғистонда 250та автомобил тўғри келса, Ўзбекистонда – 83та автомобил тўғри келмоқда.

“Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари Умиджона Салимова 2021 йилда Ўзбекистонда ҳар 1000 кишида 237 та автомобил бўлишини ваъда берган эди. Бу натижага эришиш учун уч йил ичида 5,45 млн дона автомобил ишлаб чиқариш керак “холос”. Бунинг учун, ишлаб чиқариш қуввати ўзгармаган тақдирда, GM-Uzbekistanга 30 йил вақт керак бўлади.

Бундан шуни хуслоса қилиш мумкинки - яқин йиллар ичида Ўзбекистонда автомобиллар бозори чаққон бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда автомобиллар аҳоли даромадига нисбатан қиммат. Масалан, GM Uzbekistan ишлаб чиқарган энг арзон автомобиль 48 млн сўмни ташкил қилади. Ўртача маоши 1,5 млн. сўм бўлган оила бунча пулни жамлаш учун камида 3-4 йил вақт керак бўлади.

Россия ва Қозоғистонда аҳоли нефтдан олинган юқори даромадлар туфайли аҳоли оммавий равишда импорт қилинган автомобиллар сотиб олишга қурби етади. Ўзбекистонда ҳозирча аҳоли даромадлари бу даражада эмас.

Мамлакатни оммавий равишда автомобиллаштириш учун ягона йўл – бу автомобилни арзонлаштириш. Яъни ҳақиқий “халқ автомобили” яратиш керак. Арзон бўлиши учун унинг барча эҳтиёт қисмлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Ва асосийси – унинг нархи аҳоли даромадига мувофиқ белгиланиши керак. Бугунги кунда Ўзбекистон учун нархи 1500 – 2000 доллар атрофида бўлган автомобил мос келган бўларди.

Бунинг учун ҳукумат ишлаб чиқарувчиларга ҳам халққа ҳам очиқ айтиши керак – Ҳозирча шуни миниб турамиз, бойиб кетганимиздан кейин яхшироқ автомобилга ўтамиз, - деб.

Дунё бозорларида хозирча бундай автомобил йўқ. Suzuki Maruti, Chery QQ ва Tata Nano каби автомобиллар Ўзбекистон бозори учун нисбатан қиммат. Демак уни ўз қўли билан яратишга тўғри келади. Бундай автомобил 100 % Ўзбекистонда яратилган бўлиб, айнан шу билан миллий ғурурни уйғотиши керак.

Маълумот учун  

Дунё тарихида “халқ автомобили” деган ном илк бор 1938 йилда Германияда пайдо бўлган эди. Ўшанда ёш инженер Фердинанд Порше максимал даражада соддалаштирилган, лекин қулай ва ишончли ҳамда жуда арзон икки эшикли автомобил лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни бир неча автомобил заводларига ишлаб чиқариш учун таклиф қилади.

Мавжуд заводлар автомобилни ишлаб чиқаришга рози бўлмагач, унга Адольф Гитлер қизиқиш уйғотади ва ўз нутқида келажакда ҳар бир немис оиласи ана шундай автомобилни 990 рейхсмарка эвазига сотиб олишига имкон яратишни ваъда беради.

Ҳомийлар маблағлари ва аванс тўловлар эвазига ушбу автомобил учун Вольфсбург шаҳрида алоҳида завод қурилади ва унги Volkswagen – деб ном берилади. (Volkswagen – немис тилида “халқ автомобили” дегани) Урушдан кейин, ушбу заводда Фердинанд Порше яратган халқ автомобили ишлаб чиқарила бошланади. Унга Volkswagen typ 38, халқ орасида эса   Volkswagen Kafer  (қўнғиз) деб ном беришади.

Volkswagen Kafer – инсоният тарихида энг оммавий автомобиллардан бири ҳисобланади. 1938 -2003 йиллар давомида дунёнинг турли бурчакларида 25,5 млн дона VW Kafer ишлаб чиқарилган. 1999 йилда дунёнинг нуфузли автомобил экспертлари ва журналистлари  VW Kafer ни “20 аср автомобили” конкурсида 4 ўринни эгаллаган эди.

Volkswagen Typ 1 Käfer
Volkswagen Typ 1 Käfer

Асосий мавзулар