20:02 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Свадебные кольца

Ўзбекистонда 30 мингдан зиёд оила ажрашишга ариза берган

© Sputnik / AlexTikhomirov
Жамият
Ҳавола олиш
233 0 0

Ажримлар масаласи - энг долзарб масалалардан бири сифатида қолмоқда, биз оилалар ажралиши сонини қисқартира олмадик, деди Тошкентда Халқаро Пресс Клуб сессиясида иштироки давомида хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Тошкент шаҳрида "Ўзбекистонда хотин-қизлар ва оила муаммолари: ижтимоий ёрдам, ишонч ва мақсадли ечимлар" мавзусида Халқаро Пресс-клуб сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тадбир давомида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбаева аёллар дуч келаётган муаммоларни санаб ўтди, шунингдек, мамлакат бўйича ажримлар сони ва ушбу масала ечимлари хусусида тўхталди.

Норбоеванинг сўзларига кўра, бугун республикада оила институтини сақлаб қолишга йўналтирилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, 30 мингдан ортиқ оила ажрашиш ёқасида турибди.

"Шунча амалга оширган кенг кўламли ишларимизга қарамай, биз ажримлар сонини қисқартиришга муваффақ бўлмадик". - деди Норбоева.

Ушбу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси қошида ташкил қилинган "Оила" илмий-тадқиқот маркази 2019 йилда онлайн-лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳа туфайли ажрашишдан кейин молиявий муаммолари пайдо бўлган аёллар ўз билим-кўникмаларини ошириб, касб эгаллашлари мумкин.

Заседание МПК на тему: Проблемы женщин и семьи в Узбекистане: социальная поддержка, доверие и адресные решения
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Заседание Международного Пресс-клуба на тему: "Проблемы женщин и семьи в Узбекистане: социальная поддержка, доверие и адресные решения".

Шунингдек, аёллар қўмитаси Оила кодексига ўзгартишлар вақти келганини маълум қилмоқда. Норбоеванинг сўзларига кўра, мамлакат Оила кодекси ҳам, Меҳнат кодекси ҳам ҳозирги замон талабларига жавоб бермай қўйган.

Мисол учун, кейинги вақтларда хорижда туриб ишончнома орқали ажрашиб кетаётган оилалар сони кўпайган. Бундай амалиётни келгусида бекор қилиш режалаштирилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, оила қуриш ёшини йигитларга ҳам қизларга ҳам бирдек 18 ёш этиб белгилаш кераклигини маълум қилди (ҳозирда никоҳ қуриш ёши йигитлар учун 18 ёш, қизлар учун 17 ёшни ташкил этади).

Асосий мавзулар