14:57 12 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
88131

Ўзбекистонда шу кечаю-кундузда ўттиз мингдан зиёд оила ажрашиш ёқасида турибди, дея бонг урмоқда Хотин-қизлар қўмитаси раиси

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Ўзбекистондаги ажрималарнинг аксарияти учинчи томон аралашуви туфайли юз бераяпти, шу боис, аралашаётган томонга ҳам жазо чораларини қўллаш таклифини киритмоқдамиз, деди Халқаро Пресс Клуб сессиясидаги чиқиши давомида Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

"Ажримлар масаласи жуда муаммога айланган. Шунча олиб борилаётган ишларга қарамасдан, ажримлар ҳали кескин камайишига эришолмаяпмиз. Ажримларни биз таҳлил қиладиган бўлсак, кўпинча учинчи тараф аралашуви билан ажримлар юз бераётганлигини аниқладик. Шунинг учун биз учинчи томон аралашганида, оила бузиладиган бўлса, учинчи тарафга ҳам қандайдир чора кўрилишини ҳам қонунларга ўзгартириш сифатида киритмоқчимиз". - деди Норбоева.

Хотин-қизлар қўмитаси жамият ўзгараётган, глобаллашув жараёнлари кетаётган даврда кўплаб қонунларни янгитдан қабул қилишга эҳтиёж сезилаётганини, шу жумладан, оилага тааллуқли бўлган Ўзбекистон қонунчилиги ҳам анча эскириб қолганини, уни қайтадан кўриб чиқиш вақти келганини қўшимча қилди.

Асосий мавзулар