19:02 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Вывоз мусора

Тошкентда 1 февралдан чиқиндиларни ташиб кетганлик учун тарифлар оширилади

GUILLERMO LEGARIA / AFP
Жамият
Ҳавола олиш
190 0 0

Пойтахтда охирги марта чиқиндиларни ташиб кетганлик учун нархлар 2018 йил 1 апрелида оширилганди.

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Тошкентда жорий йил 1 февралидан аҳоли, ташкилот ва корхоналар учун қаттиқ маиший чиқинди ва ахлатларни олиб кетиш тарифлари оширилади. Бу ҳақда “Махсустранс” муассасаси хабар қилди.

Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш учун янги тарифлар аҳоли учун жон бошига 4500 сўмни ташкил этади. Аввал бу сумма 3900 сўмга тенг эди.

Бюджет муассасалари ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун ушбу сумма 1 куб метр учун 53 986,56 сўмдан иборат бўлди. Олдинги сумма 46 788 сўмга тенг бўлган.

Корхона-ташкилотлардан ахлатлар олиб кетилганда энди 1 тоннаси учун 20 174,12 сўм (аввал 17 484,22 сўм) тўлашга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда охирги марта чиқиндиларни ташиб кетганлик учун нархлар 2018 йил 1 апрелида оширилганди.

Асосий мавзулар