15:26 23 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Тактико-специальные учения по обеспечению безопасности в школах

Sputnik репортажи: ўзбек милицияси идорасидаги ўзгаришлар

© Sputnik / Михаил Фомичев
Жамият
Ҳавола олиш
630 0 0

"Хавфсиз шаҳар" атамаси маъносида "Тошкент тажрибаси" ибораси бугун амалиётда кенг қўлланилмоқда. Шу кечаю-кундузда фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ўзбек милицияси тизимида қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда? Sputnik мухбири яқинда президент Мирзиёев бориб, тасдиқлаб келган ИИБ бўлимида бўлди

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Тошкент шаҳрида жиноятчилик камаймоқда. Жами жиноятлар сони  14 030 тадан 7 148 тага ёки 49,05 %га камайган. Бу албатта, бежизга эмас. Ўзбекистонда халқ тинчлиги ва осойишталиги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири саналади. Ўзбекистон президентининг ички ишлар тизими бўйича 100дан зиёд қарор ва фармонлари қабул қилинган.

"Охирги икки йилда бирорта бошқа тизимда шунча ҳужжат чиқмаган. Тошкент шаҳри бўйича тўртта қарор чиқарилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти Чилонзор, Олмазор, Шайҳонтоҳур, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларига ташрифи баёнлари тасдиқланган. Мана шу ташрифлар давомида Тошкент шаҳрида жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада яхшилаш мақсадида кўплаб топшириқлар бўлади", дейди Тошкент бош милиционери - генерал-майор Рустам Жўраев.

10 январь куни Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳрида жойлашган Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, бу масканга маҳаллий ва хорижий журналистлар учун ҳам пресс-тур уюштирилди. Айтиш жоизки, янги таъмирланган ва замонавий жиҳозланган икки қаватдан иборат Ички ишлар идораси бир нечта хизматларни ўзида мужассамлаштирган ноёб марказ кўринишини олган.

Тезкор навбатчилик қисми, профилактика бўлинмаси, тергов бўлинмаси, жиноят қидирув бўлинмаси, паспорт хизмати, психолог фаолияти, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам ва бошқа хизматлар бир жойда мужассамлашган. Шунингдек, хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган.

Карта города Ташкента
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Карта города Ташкента

Тезкор навбатчилик қисмига ҳудудни туну кун назорат қилиш имконини берадиган видеокузатув тизими жорий этилган. Бўлим тумандаги 7 та маҳаллада яшовчи  аҳолига хизмат кўрсатади.

Энди ички ишлар идораларига келганлар, тик оёқда навбат кутмайди. Бўлимда барча шарт-шароитлар мужассам этилган. Ҳатто ошхона ҳам мавжуд. "Бу ерда фақат милиция ходимлари овқатланадими?", - деган саволга ички ишлар ходимлари "Йўқ, албатта. Идорамизга келган фуқаролар ҳам агар ошхона хизматидан фойдаланишларини истасалар, бемалол келиб, овқатланишлари мумкин", - деган жавоб берилди.

Бинонинг биринчи қаватида паспорт бериш бўлими жойлашган ва бу ерда электрон навбат тизими жорий этилган. Бўлимга кираверишда паспорт бўйича юзага келадиган саволларга жавоб берадиган электрон тарзда жавоб олиш имконини берадиган интерактив ускуна ва планшет мавжуд.

Электронное интерактивное табло для получения информации в ОВД Юнусабадского района.
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Электронное интерактивное табло для получения информации в ОВД Юнусабадского района.

Эндиликда агар паспорт столи бўлимига ишингиз тушса, тартиб рақами берадиган автомат ёнига бориб, керакли тугмани босасиз ва рақамингиз ёзилган қоғозни оласиз. Рақамингиз таблода ёнганида, инспектор ёнига боришингиз мумкин. Юқоридаги суратда акс этган ахборот планшети эса сизга паспорт берилиши, ёки ҳужжатни йўқотсангиз нима қилиш лозимлиги, давлат божи миқдори ва ҳоказо масалалар ҳақида икки тилда (рус ва ўзбек тилларида) маълумот беришга мўлжалланган.

Для удобства граждан в ОВД Юнусабадского района открыли даже мини-филиал банка.
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Для удобства граждан в ОВД Юнусабадского района открыли даже мини-филиал банка.

Ички ишлар бўлимининг иккинчи қаватидан видеоселектор мажлисларини ўтказиш учун мўлжалланган конференц-зал, терговчилар хоналари, психолог хонаси, болалар хонаси ва махсус тергов хонаси ўрин олган.

Десткая комната в ОВД Юнусабадского района.
Десткая комната в ОВД Юнусабадского района

Айтиш жоизки, ИИБда ташкил этилган махсус тергов хоналари алоҳида эътиборга молик. Бу ерда энг сўнгги замонавий ахборот коммуникациялари, жумладан сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, аудио- ва видео қайд этиш воситалари, шунингдек бир томонлама кўриш имконини берувчи махсус "Гезелла" ойнаси ўрнатилган.

Специальная комната для допроса в ОВД Юнусабадского района
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Специальная комната для допроса в ОВД Юнусабадского района

Ташкил этилган мазкур махсус хоналар сўроқ, юзлаштириш, шахсни таниб олиш, масофадан туриб видеоконференсалоқа тизимида тергов ҳаракатларини олиб бориш имконини бериш билан бирга далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъминлайди.

Эти частные комнаты обеспечивают законность и беспристрастность в сборе, обобщении, анализе и оценке доказательств, а также опросе, лицом к лицу, идентификации лиц, проведения расследований в удаленной системе видеоконференций.
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Специальная комната для допроса

Бу каби махсус хоналар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва кадр-қиммати камситилишига чек қўйишга ва жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд кадр-қимматни камситувчи муомала турлари каби ноқонуний усулларни қўллашни бартараф этишга хизмат қилади.

Инспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Инспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова

Эндиликда ИИБ эшиклари ҳаётий оғир вазиятга, руҳий кўмакка, маиший зўравонликка ёки ҳуқуқий ёрдам олишни истайдиган аёллар учун ҳам туну-кун очиқ.

Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор - майор Мақсуда Хўжаназарова ҳар қандай турдаги ёрдамга муҳтож хотин-қизларга кўмак беришга тайёр. "Аёл киши тилини аёл тушунади", деган ақидага риоя қилган ҳолда шу лавозим жорий этилган. Бу турдаги ишлар вояга етмаган ёшлар масалалари бўйича инспектор ҳамда психолог ҳамкорлигида амалга оширилади.

Заместитель министра внутренних дел, начальник ГУВД Ташкента генерал-майор Рустам Джураев
ГУВД г.Ташкента
Заместитель министра внутренних дел, начальник ГУВД Ташкента генерал-майор Рустам Джураев

"Биз ўз олдимизга ички ишлар идораларига нисбатан халқ ишончини ошириш мақсадини қўйганмиз. Мана, кўрдиларингиз, туманлардаги ички ишлар бўлимлари мини-ИИББларга айланаяпти. Фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш учун биз барча хизматларни бир жойда жамлаганмиз. Навбатчилик қисми, тезкор вакиллар, терговчи, эксперт, миграция ва канцелария ходимлари барчаси йиғилган. Яна қўшимча техника берилиши кутиляпти. Ва бугунги кунда милиция ходимларида мана шу бўлимларда хизмат қилиш шараф деган бир туйғу шаклланмоқда", - деди Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари Рустам Жўраев.

Асосий мавзулар