ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайинловлар Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларидаги бошқармаларда амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги раҳбарлар тайинланди.

Патрульная машина на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ ППХ бош бошқармасига раҳбар тайинланди

ИИВ матбуот хизматининг хабарида айтилишича, подполковник Мамиржонов Мирзоҳиджон Мамиржонович Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Полковник Қодиров Жамшед Собиржонович Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Майор Мейлиев Нуритдин Нормурадович Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Майор Абраев Фаррух Холмуратович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишди.

Янгиликлар лентаси
0