16:00 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Сардор Умурзаков

“Ўзчармсаноат” раҳбари инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлди

© Узчармсаноат
Жамият
Ҳавола олиш
152 0 0

“Ўзчармсаноат” ассоциацияси раҳбари Сардор Умурзаков янги ташкил қилинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбари бўлди.  

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. “Ўзчармсаноат” ассоциацияси раҳбари Сардор Ўктамович Умурзаков Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда Ассоциация матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 январдаги қарорига асосан шу вақтга қадар “Ўзчармсаноат” ассоциацияси раҳбари лавозимида ишлаб келган Умурзаков Сардор Уктамович Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Давлат қўмитаси ҳамда Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши ҳисобидан ташкил қилинган.

Сардор Умурзаков бошчилигида “Ўзчармсаноат” Ассоциацияси 2017-2018 йиллар давомида муваффақиятли фаолият олиб борган. Хусусан экспорт ҳажми 50 %га ошиб, Ўзбекистонга пойабзал импорти 2 баравар камайган. Айни дамда соҳада 100дан ортиқ сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Сардор Умурзаков 1977 йилда туғилган, Тошкент Иқтисодий университетини якунлаган. Буюк Британиядаги Рединг университетида магистратурани якунлаб ЕБРР ҳамда Ўзбекистон молия тизимларида бир неча йил ишлаган.

Асосий мавзулар