15:08 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Больница

Магнитогорскдаги портлашдан сўнг омон қолган мигрант шифохонадан чиқарилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Жамият
Ҳавола олиш
164 0 0

Челябинск вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги сўзларига кўра, Тожикистон фуқароси касалхонада қолган сўнги бемор ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Магнитогорскдаги портлашдан сўнг тирик қолган Тожикистон фуқароси сешанба куни шифохонадан чиқади, деб хабар қилди РИА Новости Челябинск вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосан.

Челябинск вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги сўзларига кўра, Тожикистон фуқароси касалхонада қолган сўнги  бемор ҳисобланади.

Магнитогорск фожиаси

2018 йил 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйларнинг бирининг подъезди ўпирилиб тушди.

Фожиа содир бўлган вақтда бино ичида 120 киши бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиада 39 нафар киши ҳалок бўлди. Улар ичида 4 нафар Тожикистон фуқароси – она ва уч нафар бола.

Ҳалок бўлган тожикистонлик аёлнинг турмуш ўртоғи 26 ёшли Шухрат Улфатов биринчи бўлиб вайронлар остидан топишди. Жабрланган тезкорлик билан шифохонага ётқизилди.

Шифокорлар Тожикистон фуқаросида ўпка, қорин ва бош-мия қисмларда кўплаб жароҳатлар борлиги аниқланди.

Беморга иккита жароҳлик операцияси ўтказилди.

Ҳозирча Улфатов аёли ва уч нафар фарзанди ҳалок бўлганлигини билмайди.

Асосий мавзулар