09:49 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Пассажиры в аэропорту

Чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони икки бараварга ошди

CC0 / Pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
168 0 0

Чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистонда қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. 2018 йилда мамлакатдан чиққан Ўзбекистон фуқароларининг сони 13,8 миллион кишини ташкил этади. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга қараганда икки бараварга ортиқроқ, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси.

“Охирги икки йилда чет элга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони сезиларли даражада ортди. Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич 6,8 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса 13,8 миллион кишини ташкил этди”, - дейилади қўмита тақдим этган статистика маълумотларда.

Шу билан бирга кетган Ўзбекистон  фуқароларининг 57,8 фоиз (8002,6 минг киши) эркаклар, 42,2 фоиз (5836,0 минг киши) аёлларни ташкил этади.

МДҲ давлатларига кетган Ўзбекистон фуқаролари 13,3 млн кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 96, фоизни ташкил этади, узоқ хорижий давлатларга эса 530,6 минг киши (ёки 3,8 фоиз) ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига 51,6 фоиз (7,1 млн киши), Қирғизистон Республикасига 23,1 фоиз (3,1 млн киши) ва Россияга 8,5 фоиз (1,1 млн киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи россиялик туристлар сони 2018 йилда уч бараварга ошгани ҳақида хабар қилгандик.

Асосий мавзулар