17:44 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Убийство ножом

Ўч олиш, рашк ва мерос можароси: Ўзбекистонда маиший қотилликлар сабаблари ва статистикаси

© Sputnik /
Жамият
Ҳавола олиш
305 0 0

2018 йилда аёллар томонидан ўз эрини ўлдириш ҳолатлари иккитага ошди

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ўтган йилда 432та қотиллик жинояти рўйхатга олинди. Бу 2017 йилги (519та) кўрсаткичдан 16,8 % пасайганини англатади, деб баёнот қилди чоршанба куни ўтказилган брифинг давомида генерал-майор Қутбиддин Бурхонов.

Шундан оила-турмуш даражасидаги қотилликлар кўрсаткичи 2017-йилда 199 тани, 2018 йилда эса 160тани ташкил этган.

Хусусан, ўч олиш мақсадида 2017 йилда 13та қотиллик содир бўлган бўлса, ўтган 2018-йилда 9та қотиллик рўйхатга олинган.

Рашк туфайли (эр-хотин бир-бирини рашк қилиши оқитабида) 2018 йилда 22 та қотиллик содир этилган ва 2тага камайиши эришилган.

Яқин қариндошлар (ака-ука, опа-сингиллар) ўртасида ота-она ўтганидан сўнг мол-мулк талашиш натижасида 2018 йилда 9та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 6тага кўп.

2017 йилда 3та қотиллик жинояти содир этилган бўлса, 2018 йилда 9та жиноят рўйхатга олинган. 

Яқин қариндошлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли содир бўлган қотилликлар сони: 2017 йилда 106та бўлиб, 2018 йилда 86тани ташкил қилган.

Бошқа турли сабабларга кўра яқин қариндошлар ичида содир этилган қотилликлар: 2017 йилда 53та рўйхатга олинган бўлса, 2018 йилда 34та қайд этилган.

Эр томондан ўзининг қонуний турмуш ўртоғини ўлдирганлик ҳолатлари 2017 ва 2018 йилларда бир хил 62та қайд этилган.

Хотин томонидан эрни ўлдириш ҳолати 2017 йилда 10та бўлган бўлса, 2018 йилда 12та рўйхатга олинган.

Қўшнилар ўзаро жанжал туфайли бир-бирини ўлдирганлик ҳолати 2018 йилда аввалги йилга нисбатан 5тага камайган - яъни 5та қайд этилган.

Ака-укалар ўртасида қотиллик ҳолати 2018 йилда 15та қайд этилган бўлиб, бу 2017 йилгига нисбатан 10тага кўпдир.

Яқин қариндошлар ичида бир-бирига нисбатан қодир қилинган қотиллик 2017 йилда 112та, ўтган йилда 66тани ташкил қилган.

Асосий мавзулар