03:39 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
270 0 0

Тошкентдаги янги қурилган “Ice City” спорт-кўнгилочар масканида 1 феврал куни Ўзбекистон тарихида биринчи бор хоккей чемпионати бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Тошкент марказида янги қишги кўнгилочиар ўйинлар маркази очилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

“Ice City” спорт-кўнгилочар масканининг  майдони 16 000 м2 бўлиб, бу ерда сунъий қор билан қопланган улакн ҳудуддан ташқари, умумий майдони 1 800 м2 бўлган муз майдони ҳамда Олимпия стандартларига мос келадиган хоккей майдончаси барпо этилган.

Мажмуанинг расмий очилиш маросими 1 февралга мўлжалланган. Шу куни Айс Ситида Ўзбекистон тарихида биринчи бор хоккей чемпионати бўлиб ўтади.

“Кўп тармоқли “Хумо Арена” муз саройи ёки “Айс Авеню” спорт-соғломлаштириш мажмуаларидан фарқли ўлароқ ушбу муз шаҳарчасида сиз нафақат қишки спорт турлари (хоккей ва фигурали учиш) билан шуғулланишингиз, балки мириқиб ҳордиқ чиқаришингиз мумкин”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қишги спортлар билан шуғулланишга мўлжалланган “Хумо Арена”  муз саройи қуриш ташаббуси олдинга сурилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистонда Хоккей спорти федерацияси ҳам ташкил қилинган эди.

Асосий мавзулар