Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида янги дастур жорий этилади

© Foto / Илья БуяновскийЖилые дома в Ташкенте
Жилые дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Обод уй” электрон дастури – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарор билан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда доимий прописка қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилади

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар “Обод уй” электрон дастури ва унинг мобил иловаси жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Обод уй” электрон дастури – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.

Ушбу тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтган.

Янгиликлар лентаси
0