13:59 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
При региональных Комитетах женщин создаются Центры реабилитации женщин, пострадавших от насилия

Жиззахда зўравонликдан жабрланган аёллар учун реабилитация маркази очилди

Пресс-служба Комитета женщин Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
93 0 0

Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Бугун Жиззахда зўравонликдан жабрланган аёлларни реабилитация қилиш маркази очилди, деб хабар қилмоқда Anhor.uz нашри.

Марказ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қарамоғи остида фаолият юритади. Марказда 8 нафар катта ва 3 нафар болалар ўринларига эга бўлган ётоқхона ҳам  ташкил қилинган. Бу ерда жабрланган аёллар 1 ойдан 3 ойгача қолишлари мумкин.

Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин.

Ижтимоий кўмак кўрсатувчи мутахассислар керак бўлганда аёлларга улар марказни тарк этганларидан кейин ҳам ёрдам беришлари мумкин.

Зўравонликдан жабрланган аёллар бичув ва тикув ишларини ўрганишлари учун Марказда тикувчилик цехи ташкил қилинган. Ундан ташқари Марказда иссиқхона ҳам қурилган. Бу ерда аёллар Марказ ошхонаси ва сотувга чиқариш учун мева сабзавотлар етиштиришлари мумкин.

Ушбу Марказга зўравонликдан жабрланган аёллар қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +998 911979494.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хабарига кўра, бугунги кунда Республикада 155 дан ортиқ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказлари ташкил этилган.

Асосий мавзулар