Жиззах вилояти туманларига Зарафшон дарёсидан ичимлик суви олиб келинади

© Sputnik / Н. Гранов / Медиабанкка ўтишДолина реки Зеравшан
Долина реки Зеравшан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сув олиб келиш натижасида Зарбдор, Бахмал, Пахтакор, Мирзачўл, Дўстлик, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туманларидаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига бўлган ташрифи давом этмоқда, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил Фаришский район Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Бизнинг атом станциямиз бошқалардан ҳам яхши, сифатли ва хавфсиз бўлиши керак - президент

Бугун Жиззахда вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган мажлисда, Зарафшон дарёсидан сув олиб келиш учун магистрал қувур ва насос станцияси қуришни давом эттириш, 264 километр сув тармоғини қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқ берилди.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ишлар натижасида Зарбдор, Бахмал, Пахтакор, Мирзачўл, Дўстлик, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туманларидаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши, уларнинг турмуш тарзи, саломатлиги яхшиланиши таъкидланди.

Ундан ташқари2019 йилда Жиззах шаҳрида 15 та кўп қаватли арзон уй, туманларда 932 та турар жой қуриш вазифаси қўйилди.

Жиззах вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш тафсилотлари билан қўйида батафсил танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0