08:44 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
XIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов. День пятый

Россия бюджети ҳисобидан таҳсил олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар сони янада кўпайди

© Sputnik / Евгения Новоженина
Жамият
Ҳавола олиш
34310

Россия олийгоҳларига 2019-2020 ўқув йили учун танлов 10-12 февралда бошланади.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Россий олийгоҳларида бюджети ҳисобидан таҳсил олмоқчи бўлган номзодлар сони 8 минг нафарга кўпайди. Бу кўрсаткич 2018 йилда 5,8 минг кишини ташкил қилганди. Бу ҳақда “Россотрудничество” ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика маълум қилди.

“Танлов синовларига шу йилда 8 мингдан ортиқ номзодлар рўйхатга олинди. Таққослаш учун: 2018 йилда 5,8 минг киши бўлган”, - деди Шулика.

Унинг сўзларига кўра, Россия олийгоҳларига 2019-2020 ўқув йили учун танлов 10-12 февралда бошланади.

Медицинский работник
Пресс-служба Министерства Здравоохранения Узбекистана

“Ўтган йили тоғ-кон саноати бўйича таҳсил олиш учун 85 кишини танлаб олдик”, - деб таъкидлади ваколатхона раҳбари.

Ваколатхона раҳбарининг сўзларига кўра, Россияда молия-назорат органларига мутахассисларини тайёрлаш бўйича томонлар ўртасида келишувлар мавжуд.

“Шу йилда биз молиявий мониторинг мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган Москва тармоқ институтида таҳсил олиш учун 50 кишини танлаб оламиз”, - деб қўшимча қилди эксперт.

Асосий мавзулар