20:22 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Модель Надя Непомнящая

Ўзбекистонлик топ-модель Надя Непомнящая хорижга чиқиш паспортини олади

© Новости Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
394 0 0

Надя Непомнящая Сергели туманидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида хорижга чиқиш паспортини олиш учун фотога тушган.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик топ-модель Надя Непомнящая хорижга чиқиш паспортини олади. Бу ҳақда Uznews.uz хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 31 январь куни Надя Непомнящая Сергели туманидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида хорижга чиқиш паспортини олиш учун фотога тушган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро аэропортида 23 январь куни Лондондан учиб келган асли ўзбекистонлик топ-модель Надя Непомнящая қўлга олингани хабар қилинганди.

У давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун ушланган ва жиноят иши очилган.

29 ёшли Непомнящая Тошкентга қаллиғи — таниқли кинопродюсер Майкл Грэйси билан паспортида виза варақлари тўлгани сабаб уни хорижий паспортга алмаштириш учун учиб келганди.

 

Асосий мавзулар