12:54 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Учитель распаковывает прибор в одном из классов школы

Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш тизими соддалаштирилди

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
459 0 0

Масофадан малака ошириш менежерлик курсининг тингловчилари учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 3 та блок 15 та модул бўйича дарс машғулотлари ташкил этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги томонидан А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда халқ таълими тизимидаги 1000 нафар раҳбар ва мутахассис ходимларнинг масофадан малакасини ошириш бўйича 2019 йил режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, январь-апрель ойларида умумий ўрта таълим, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари раҳбар кадрлари захираси бўйича 300 нафар тингловчиларни масофадан малакасини ошириш режалаштирилган.

Масофадан малака ошириш менежерлик курсининг тингловчилари учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 3 та блок 15 та модул бўйича дарс машғулотлари ташкил этилмоқда. Шунингдек, 10 ҳафталик масофавий таълимдан сўнг институтда якуний машғулотлар ва якуний назорат синовлари ўтказилиб, муваффақиятли тугатган тингловчиларга сертификат тақдим этилади.

“Ҳозирги кунда мутахассислар малака оширишда масофавий таълим тизимидан тобора кенгроқ фойдаланиб келмоқда. Бу имкониятнинг афзаллиги масофа ва вақт талаб этмаслиги, тингловчининг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўз хоҳишига мувофиқ амалга ошириши билан белгиланади”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Россия Таълим ва маданият маркази кўмагида Тошкентда "Ўзббекистонда рус тили - янги уфқлар" танлови ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Педагоглар танловнинг бир нечта босқичларидан ўтишлари керак бўлади. Биринчи босқичда ўқитувчилар "Касбим сари йўл" мавзуида эссе ёзишлари керак бўлади. Бу ишлар орасидан ҳайъат аъзолари 30 эссени танлашади ва муаллифлар кейинги турга йўл олади.

Иккинчи турда ўқитувчилар мактаб дарси видеофрагментини тайёрлашади. Ўн нафар ғолиб исмлари 2019 йил 10 июнда "Рус гуманитар миссияси" сайтида эълон қилинади. Айнан мана шу ўн ғолиб 2019 йил ёз фаслида Россияга саёҳатга йўлланмани қўлга киритади.

Асосий мавзулар